ЕЧЛ. Иккинчи кунги баҳслар якунига етди
Кеча оқшом Европа майдонларида Чемпионлар лигасининг 4-туридан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди.

Қизиқарли ва баҳсли вазиятларга бой бўлган ўйинлар мухлислар эътибори марказида турди. Хусусан, кечанинг энг қизиқарли ўйинларидан бири "Атлетико М" ва "Ливерпул" клублари иштирокида бўлиб ўтди.
Қарама-қаршиликларга бой бўлган ўйинда инглиз жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Франциянинг "ПСЖ" ҳамда Германиянинг "РБ Лейпсиг" жамоалари иштирокидаги ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.
Чемпионлар лигаси 4-турида қуйидаги натижалар қайд этилди:
"Милан" 1:1 "Порту"
"Реал Мадрид" 2:1 "Шахтёр"
"Боруссия Д" 1:3 "Аякс"
"Манчестер Сити" 4:1 "Брюгге"
"Спортинг" 4:0 "Бешиктош"
"Шериф" 1:3 "Интер".
Жамшидбек Амиров







