Таълим

“Мейжи инқилоби” —  "Япон мўъжизаси"

JICA президенти Шиничи Китаока ўзбекистонлик талабаларга онлайн-маъруза ўқиди.

“Мейжи инқилоби” —  "Япон мўъжизаси"

 

Япония иқтисодий жиҳатдан Осиёнинг етакчи давлатларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунда ушбу кунчиқар мамлакатнинг бой тарихи ва ўзига хос маданияти барчани бирдек қизиқтиради. Уларнинг яқин тарихига назар ташлайдиган бўлсак, XIX асрда рўй берган "Мейжи инқилоби" туфайли модернизация даври, Иккинчи жаҳон урушидан сўнг қайта тикланиш ҳаракатлари муваффақиятли кечганлигига гувоҳ бўламиз. Бу тарихда "япон мўъжизаси" номини олган.

 

Ўзбекистонлик талабалар ва ўқитувчилар учун “JICA Chair” лойиҳасини амалга ошириш доирасида ташкилот президенти Шиничи Китаока томонидан “Мейжи инқилоби: Кенг кўламли модернизациянинг бошланиши” мавзусида онлайн-маъруза ўтказилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

 

Шиничи Китаока тингловчиларга Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати, видео орқали олдиндан ўзлаштирилган "Мейжи инқилоби" бўйича ўзининг фикр-мулоҳазалари ҳамда қарашлари билан бўлишди.

 

Таъкидланишича, иштирокчилар Япониянинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳаларидаги ривожланиш тарихининг ўзига хос хусусиятлари, жумладан, мамлакатда давлатчиликнинг ташкил этилиши, дастлабки ривожланиш даврида иқтисодиётда қишлоқ хўжалигининг ўрни, илм-фан ва таълимнинг мамлакат ривожига қўшган ҳиссасига оид маълумотларни билиб олишди.

 

Маълумот учун: 1867—68 йилларда Японияда деҳқонлар, шаҳар камбағаллари, савдо-саноат корчалонлари, дворянларнинг қуйи табақалари, сарой аслзодалари ва мухолифатдаги баъзи йирик зодагонлардан иборат кенг омма сёгунларга қарши чиқади. Натижада буржуа инқилоби — "Мейжи инқилоби" содир бўлди. Сёгун ҳукумати ағдарилди ва ҳокимият император Муцухито (1867—1912 йларда ҳукмронлик қилган) қўлига ўтган. Шу даврдан бошлаб Япония император ва унинг ҳукумати бошчилигида туб ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар йўлига ўтиб, тезлашган модернизация орқали ғарб давлатлари даражасига етишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аввалроқ Тошкент давлат иқтисодиёт ва Индонезия таълим университети ўртасида қўшма таълим дастурини ташкил этиш бўйича шартнома имзолангани хабар қилинган эди.

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага асосланмоқда.

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди.

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Ушбу ислоҳот орқали таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш кўзда тутилган.

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

“Мейжи инқилоби” —  "Япон мўъжизаси" | Zamon.uz