Спорт

Рўзиқул Бердиев: “Бор эътиборимизни олдимизда турган ҳал қилувчи баҳсга қаратамиз”

Қарши шаҳрининг “Насаф” клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ОФК Кубоги финали олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида жамоанинг ўйинга тайёргарлиги ҳақида гапирди:

Рўзиқул Бердиев: “Бор эътиборимизни олдимизда турган ҳал қилувчи баҳсга қаратамиз”

 

“Бизни финал кутяпти. Иккала жамоа ҳам бунга осонликча етиб келгани йўқ. Шу боис ҳар икки жамоа ҳам майдонда бор имкониятини ишга солишга ҳаракат қилади.

Рақиб жамоани обдон ўргандик. Шаклланган жамоа. Таркибида маҳоратли футболчилари кўп. Анча тартибли ўйнайди. Йигитларимизга рақиб тўғрисида тўлиқ маълумот беришга ҳаракат қилдик. Иссиқ об-ҳаво бироз қийинчилик туғдириши мумкин, лекин бу баҳона бўла олмайди. Биз ҳар қандай қийинчиликка чидашимиз, яхши ўйин кўрсатиб финал учрашувида, албатта, ғалаба қозонишимиз керак.

Тўғри, мусобақа тўпурари, ассистлар етакчилари, кўп гол урганлар бўйича рақам ва статистика бизнинг тарафда. Лекин уларнинг барини унутиб, бор эътиборимизни олдимизда турган ҳал қилувчи баҳсга қаратамиз”.

 

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Ал Муҳаррақ” ўртасидаги финал ўйини бугун Тошкент вақти билан 21:00да бўлиб ўтади.

 

Аввалроқ “Насаф” ОФК Кубоги финалига йўл олгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Рўзиқул Бердиев: “Бор эътиборимизни олдимизда турган ҳал қилувчи баҳсга қаратамиз” | Zamon.uz