Cамарқандда 10 нафар террорчи ташкилот тарафдорлари ушланди
Улар "Жиҳод" қилиш мақсадида Сурияга чиқиб кетмоқчи бўлган.

Давлат хавфсизлик хизмати Ахборот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 3 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида яшовчи Д.Я. ва Ф.М.лар 8 нафар маҳаллий фуқаролар билан бирга, ижтимоий тармоқларда "Виртуал жамоат" тузиб, "Жиҳод"га чорловчи материалларни мунтазам равишда тарқатиб, муҳокама қилиб келгани аниқланди. Ушбу жиноий гуруҳнинг 2 нафар аъзоси Сурия давлатига "Жиҳод" қилиш мақсадида, чиқиб кетишни режалаштирган.
Ўтказилган тадбир давомида, "Виртуал жамоат" аъзоларнинг ноқонуний фаолиятини фош этувчи ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олиб қўйилди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







