Спорт

Гвардиола: “Футбол нусха кўчиришдан иборат эмас”

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз жамоаси ва “Ливерпул”ни солиштирмасликларини айтди:

Гвардиола: “Футбол нусха кўчиришдан иборат эмас”

 

“Бизда “Ливерпул” каби ўйнаш учун сифатлар йўқ, шунинг учун жамоамизда бошқача услуб бор. Футбол нусха кўчиришдан иборат эмас. Ливерпулдан мағлубиятга учрагач, “Манчестер Юнайтед” ўз ўйин услубини ўзгартирди ва “Тоттенхем”га қарши 3-5-2 тактикасида ўйнади. Улар буни “Aталанта”га қарши ўйинда ҳам сақлаб қолишди, аммо Рафаэл Варан жароҳатидан сўнг тўрт нафар ҳимоячи билан ўйнашга қайтишди. Кўрамиз, “МЮ” бизга қарши ўйинда нима қилади. Агар “Ливерпул” каби ўйнашимизни истасангиз, Юрген Клопп, Садио Мане ва Муҳаммад Салоҳни таклиф қилишингиз керак. Биз бир хил ҳаракат қила олмаймиз, бизда турли ўйинчилар бор ва бошқача ўйнаймиз. Балки “МЮ” ҳозир “Ливерпул” билан ўйнаганида, бутунлай бошқача ўйин кўрсатган бўларди. Футболда ҳамма ўрганади”.

 

Эслатиб ўтамиз, Англия премьер-лигасининг 11-тур учрашувида “Манчестер Сити” “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳс олиб боради.

 

Аввалроқ “Аталанта” Миранчукнинг ўрнига футболчи топгани ва Хави билан музокара кўнгилдагидек ўтгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Гвардиола: “Футбол нусха кўчиришдан иборат эмас” | Zamon.uz