Оливье Жиру: “Карим Бензема ўйинимизда инқилоб ясай олди”
“Милан” ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру “Реал Мадрид” ҳужумчиси Карим Бенземанинг қайтиши Франция терма жамоасига қандай таъсир қилгани ҳақида гапирди:

“Бенземага нисбатан ҳасад ҳам қилмайман, ғаразли ниятим ҳам йўқ, лекин унинг терма жамоага қайтиши жамоа ўйинини ўзгартирди. Унинг бизга мослашиш учун вақт керак эди.
Карим ўйинимизда инқилоб ясай олди, айниқса, рақиб дарвозасига ҳужум қилишда. Бу ўзгариш, албатта, бир кечада содир бўлиши мумкин эмас эди, айниқса, Европа чемпионатидек муҳим турнирда”.
Эслатиб ўтамиз, Карим Бензема жорий мавсум Испания чемпионатининг 10 та ўйинида 9 та гол урди.
Аввалроқ Карим Бензема “Олтин тўп”ни ютиш болаликдаги орзуси эканлиги ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







