Спорт

Менинг асосий мақсадим ҳимоя чизиғидаги муаммоларни оз бўлсада бартараф этиш – Сречко Катанец

15 ноябрь куни Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси FIFА кунлари доирасида Грецияга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этади.

Менинг асосий мақсадим ҳимоя чизиғидаги муаммоларни оз бўлсада бартараф этиш – Сречко Катанец

 

Бугун пойтахтимиздаги “Пахтакор” стадионида терма жамоамиз ушбу ўйин олдидан дастлабки машғулотларни ўтказди. Жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец мазкур ўйин олдидан ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди:

 

Дастлаб ўртоқлик учрашувига жалб этилган футболчилар ҳақида тўхталиб ўтсангиз?

 

Биз таркибни доимо Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда танлаймиз. Греция термаси жамоамиз учун яхши рақиб ҳисобланади. Иккинчи томондан бу бизга яхшигина синов ҳам бўлади. Бизда Грецияга қарши ўйинга тайёргарлик кўриш учун етарлича вақт бор. Таркиб ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳозирда марказий ҳимояда муаммоларимиз мавжуд. Хусусан, бу галги йиғинда Рустам Ашурматов ҳамда Шаҳбоз Умаров айрим сабабларга кўра иштирок этишмаяпти. Менинг асосий мақсадим ҳимоя чизиғидаги муаммоларни оз бўлсада бартараф этиш.

 

Сиз шу вақтга қадар бир нечта футболчиларнинг ўйинини кузатишга эришдингиз. Ўзингиз учун янги бўлган номларни кашф этдингизми ва қайси футболчиларни алоҳида эътироф этган бўлардингиз?

 

Деярли барча ўйинчиларни гапиришимиз мумкин. Мен терма мураббийлигига келгунга қадар фақат Элдор Шомуродов ёки Жалолиддин Машарипов каби футболчиларни билардим. Ҳозирда бошқа ўйинчиларни ҳам кашф этяпман. Кўпроқ ёшларга имконият яратишга ҳаракат қиляпман. Улар хато қилган тақдирда ҳам доим қўллаб-қувватлаймиз. Чунки, айнан улар орқали терма жамоа ўйинида қандайдир янгиликлар яратиш мумкин.

 

Бугунги кунда термамизнинг ҳужум чизиғида рақобат кучайиб бормоқда. Мана шу ҳужумчиларимизнинг сермаҳсуллиги сизда қандай таассурот қолдирмоқда?

 

Тўғри ҳозирда ҳужум чизиғимиз нисбатан яхши ҳолатда деб айтиб ўтишимиз мумкин. Лекин, алоҳида у ўйинчиларга таянган ҳолда эмас, бутун жамоани шакллантиришимиз керак.

 

 

Жамшидбек Амиров

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.