Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёевнинг қайта сайланиши Ҳиндистон-Ўзбекистон алоқаларининг янада мустаҳкамланишига замин яратади — “India Narrative”

Ўзбекистонни Ҳиндистоннинг Марказий Осиёдаги энг муҳим ҳамкорига айлантиради.

Шавкат Мирзиёевнинг қайта сайланиши Ҳиндистон-Ўзбекистон алоқаларининг янада мустаҳкамланишига замин яратади — “India Narrative”

 

Ҳиндистондаги етакчи сиёсий-таҳлилий сайтлардан бири бўлган “India Narrative” веб-саҳифасида “Нарендра Модининг яқин ҳамкори Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Президенти  лавозимига қайта сайланиши Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги алоқалар кўламининг янада кенгайиши учун замин яратади” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

 

Қайд этилишича, “International Affairs Review” онлайн-нашри бош муҳаррири, сиёсий таҳлилчи Адити Бхадури томонидан тайёрланган мақола жорий йил 24 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайлови якунларига бағишланган.

 

“Яқинда Ўзбекистонда бўлиб ўтган Президент сайлови натижаларига кўра, Шавкат Мирзиёевнинг Президент лавозимига қайта сайлангани Ўзбекистоннинг келгуси тараққиёти ва Ҳиндистон билан ўзаро муносабатлар ривожи учун муҳим аҳамият эга”, — деб ёзади муаллиф.

 

Шунингдек, мақолада Ўзбекистон дунёнинг энг яхши сайёҳлик йўналишларидан бирига айланганига эътибор қаратилган. Юртимизда қўшимча иш ўринлари яратилгани, ҳозирги кунга келиб эса Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми 60 миллиард долларга етгани ҳақида сўз боради.

 

Терроризм ва диний радикализм каби хуружларга чек қўйилди. Жамиятда дин ва эътиқод эркинлиги тўлиқ таъминланди.

 

Муаллифнинг фикрича, юқорида қайд этилган барча соҳалардаги ютуқлар мамлакат тараққиётида муҳим ўрин тутиш билан бирга, ўз навбатида, Ўзбекистонни Ҳиндистоннинг Марказий Осиёдаги энг муҳим ҳамкорига айлантиради. Шавкат Мирзиёевнинг қайта сайланиши ҳинд-ўзбек икки томонлама муносабатларини янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

 

“Президент Шавкат Мирзиёевнинг қайта сайланиши Ўзбекистондаги жадал ислоҳотлар жараёнини давом этишини англатиш билан биргаликда, ўз навбатида, Ҳиндистон-Ўзбекистон алоқаларининг янада мустаҳкамланишига замин яратади”, — дея хулоса қилган сиёсий таҳлилчи Адити Бхадури.

 

 Эслатиб ўтамиз, Оманда нашр этиладиган "Asdaa Oman" газетаси бош муҳаррири Али ал-Ҳасаний Ўзбекистон Президенти этиб сайланган Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришишига бағишланган тантанали маросим ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашганди.

 

Аввалроқ Ўзбекистон-Филиппин муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилингани, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар бутунлай янги босқичга кўтарилгани ҳамда "The Korea Times" газетаси Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар бўйича мақола чоп этилгани ҳақида хабар берилганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёевнинг қайта сайланиши Ҳиндистон-Ўзбекистон алоқаларининг янада мустаҳкамланишига замин яратади — “India Narrative” | Zamon.uz