Ўртоқ "военком", аёл кишига қўл кўтаришга ким ҳуқуқ берди?
Олмалиқ шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи аёл кишига қўл кўтаргани айтилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи бозорда аёл кишига нисбатан ноўрин хатти-ҳаракатни амалга оширгани айтилаётган видео тарқалди.
Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти мазкур ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Маълум қилинишича, ҳозирда Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги ва Ҳарбий прокуратура мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.
Текширув натижаси юзасидан қўшимча хабар берилади. Ҳолат Мудофаа вазирлиги томонидан назоратга олинган.







