ЖССТ қачон пандемия тугашини маълум қилди
Бу ҳақда ташкилотнинг Европа бўлими раҳбари айтиб ўтган.

ЖССТ Европа бўлими раҳбари Ханс Клюге коронавирус пандемияси тугаши дунё қанчалик тез инфекция билан яшашни ўрганишига боғлиқ эканини маълум қилди.
“Соғлиқни сақлаш тизимига юклама камайса, касалхоналарга ётқизиш ва ўлим ҳолатлари камайса, шунингдек, авввалгидек бошқа тиббий хизматлар кўрсатиш имконияти тикланса, пандемия эндемияга* айланади”, — деган Клюге.
Шунингдек, у ҳозирги вазиятнинг оғирлашишига баъзи давлатларда секинлашган вакцинация суръати ва профилактика чораларининг юмшатилиши сабаб бўлган.
“Ҳамма нима бўлганини унутгандек туюляпти. Бир йил аввал эса бутун дунё иқтисодиёти тўхтаб қолганди”, – деб қўшимча қилган.
Аввалроқ Россия олимлари коронавирус тарқалишини тўхтатадиган янги моддани аниқлагани ҳамда Японияда пандемия шароитида аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида янги имтиёзлар жорий қилиниши ҳақида хабар қилинганди.
*Эндемия — касаллик масштаби камайиши







