Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари III халқаро спорт мусобақасида фахрли ўринни эгаллади
Мусобақада 12 та мамлакатдан 18 та жамоа қатнашди.

Покистон Ислом Республикасининг Лаҳор шаҳрида ўтказилган “Жисмоний тайёргарлик ва жанговар қобилият тизими” бўйича III Халқаро спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
Ушбу баҳсда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида мезбон жамоадан сўнг фахрли 2-ўринни эгаллади. Мазкур мусобақадан қайтган ҳарбий хизматчилардан иборат жамоа аъзолари “Тошкент” халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.
Тадбирдда вазирликнинг масъул офицерлари, ғолиб ҳарбий хизматчиларнинг яқинлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Муросасиз кураш олиб борган ушбу нуфузли мусобақада мамлакатимиз шарафини 11 нафар ҳарбий хизматчилар ҳам ҳимоя қилишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳарбий боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати натижалари эълон қилингани ҳамда бокс бўйича жаҳон чемпионатларида вазн тоифалари кўпайтирилгани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







