энг долзарб

“Ўзбекнефтгаз” тарихда илк бора ўзининг еврооблигацияларини Лондон биржасида жойлаштирди

Облигациялар Буюк Британия, АҚШ, Германия, Европа ҳамда Осиё мамлакатларидан қатнашган 120 дан ортиқ инвесторлар орасида тақсимланди.

“Ўзбекнефтгаз” тарихда илк бора ўзининг еврооблигацияларини Лондон биржасида жойлаштирди

 

 

Президентининг 2021 йил 3 февралдаги фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 ноябрдаги қарорига мувофиқ амалга оширилаётган трансформация жараёнларини давом эттириш ҳамда молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш мақсадида, Молия вазирлиги кўмагида "Ўзбекнефтгаз" АЖ ўз тарихида илк бор Лондон фонд биржасида RegS/144А форматида 7 йил муддатлик 700,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги еврооблигацияларини муваффақиятли жойлаштирди.

 

 

Бу ўз навбатида жамиятнинг трансформация ва дунёдаги энг яхши бизнес амалиётларни жорий этиш бўйича тизимли ишларнинг натижаси ҳисобланади, жумладан:

 

  • Ernst&Young (Буюк Британия) халқаро аудиторлик компанияси томонидан жамиятнинг 2017—2020 йиллар ва 2021 йилнинг 1- ярим йиллиги учун жамиятнинг МҲХСга асосан консолидациялашган молиявий ҳисоботлари аудити ўтказилди;
  • Fitch Ratings ва S&P халқаро рейтинг агентликлари томонидан (BB– /барқарор) даражасидаги корпоратив рейтинг ва эмиссиясига рейтинг берилди;
  • облигацияларни чиқариш учун CITI Group, JP Morgan (АҚШ), Mitsubishi UFG (Япония) ва «Газпромбанк» АЖ (РФ) каби ташкилотчи банклар жалб қилинди;
  • барча турдаги юридик экспертизалар (аудиторлик, молиявий, бошқарув) ўтказилди.

 

Юқоридаги тадбирларни амалга ошириш натижасида, халқаро облигацияларни чиқариш доирасида жорий йилнинг 5 ва 8 ноябрь кунлари ўтказилган роадшоw давомида потенциал инвесторларга жамият фаолияти ҳақида тақдимот ўтказилди.

 

 

Шу билан бирга, roadshow давомида АҚШ, Европа, Россия Федерацияси ва Осиё мамлакатларидан 35 дан ортиқ институционал инвесторлар билан телеконференция (Global Investor Call) ва йирик халқаро 28 та инвесторлар билан индивидуал учрашувлар ўтказишга эришилди.

 

 

Олиб борилган маркетинг ўрганишлар натижасида 9 ноябрь ҳолатига ташкилотчи банклар (Bank GPB International S.A., Citigroup Global Markets Limited, J.P. Morgan Securities plc. ва MUFG Securities EMEA plc) томонидан жамиятнинг еврооблигацияларининг бошланғич фоиз ставкаси 5,00 фоиз миқдорида белгиланди.

 

 

Натижада жами 1,9 миллиард АҚШ доллари (ташкилотчи банклар буюртманомаларисиз – 1,7 миллиард АҚШ долллари) миқдоридаги буюртманомалар келиб тушди ва иштирокчиларнинг сифат ва миқдори таҳлили натижасига кўра, якуний фоиз ставкаси 4,75 фоизгача туширилди.

 

"Ўзбекнефтгаз" АЖ матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

“Ўзбекнефтгаз” тарихда илк бора ўзининг еврооблигацияларини Лондон биржасида жойлаштирди | Zamon.uz