энг долзарб

Туркманистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига кузатувчи давлат сифатида аъзо бўлади

Бу ҳақда Гурбангули Бердимуҳаммедов маълум қилган.

Туркманистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига кузатувчи давлат сифатида аъзо бўлади

 

Туркманистон туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига кузатувчи мақомида қўшилади. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар қилди.

 

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Туркиянинг “TRT World” телеканалига берган интервьюсида унинг мамлакати ташкилотнинг турли учрашувларида фаол иштирок этиб келаётганини таъкидлаган.

 

“Шу билан бирга биз барча туркий тилли давлатлар билан дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиряпмиз. Шу сабабли биз Туркий тилли давлатлар кенгашида кузатувчи мақомида иштирок этишга қарор қилдик. Аминманки, Туркманистоннинг иштироки ташкилот фаолиятига ҳисса қўшади”, – деган Бердимуҳаммедов.

 

Маълумот ўрнида: Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашида Ўзбекистон, Туркия, Қирғизистон, Озарбайжон ва Қозоғистон тўлақонли, Венгрия эса кузатувчи мақомга эга.

 

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Туркияга ташриф буюриши хабар қилинганди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Туркманистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига кузатувчи давлат сифатида аъзо бўлади | Zamon.uz