Беҳзод Мусаев Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланиши кутилмоқда
У ҳозирда бош вазир ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига Беҳзод Анварович Мусаев тайинланмоқда. Бу ҳақда депутат Дониёр Ғаниев хабар қилмоқда.
"Бугунги кунгача Бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Беҳзод Анварович номзоди депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, тасдиқланиши кутилмоқда", — дейилади қисқа хабарда.







