МДҲ бош вазирларининг навбатдаги учрашуви ҳақида маълумот берилди
У онлайн форматда ўтказилади.

12 ноябрь куни МДҲга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, учрашув онлайн форматда ўтказилади. Ҳукумат раҳбарлари МДҲда иқтисодий ҳамкорлик бўйича фикр алмашади. Шу билан бирга уран ишлаб чиқариш таъсир қилган ҳудудлар рекультивацияси ҳамда темирйўл транспорти ривожланиши масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, Ҳукумат раҳбарлари кенгаши қошидаги байналмилал-жангчилар қўмитаси раисини тайинлаш ҳамда ушбу форматдаги кейинги учрашув санаси ва жойини белгилаш режалаштирилган.
Бундан ташқари, муаллифлик ва ахборот-технологиялари тармоғида ҳаммуаллифлик ҳуқуқи масалаларида биргаликда ҳаракат қилишни тартибга солувчи ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев МДҲ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ташаббусини илгари сургани ҳақида хабар қилинганди.
Жаҳонгир Қўзиев







