Спорт

Янги спорт ассоциацияси ташкил этилди

У 2024-йилда Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилган.

Янги спорт ассоциацияси ташкил этилди

 

Тошкентда “Скейт Ўзбекистон” ассоциациясини таъсис этиш бўйича Конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Унда “Скейт Ўзбекистон” ассоциацияси номи билан янги спорт ташкилотини тузиш масаласи кўриб чиқилди.

 

Aссоциацияси раиси этиб, Азиз Аҳмедов сайланди.

 

Бугунги кунда жаҳоннинг “Ворлд Скате” ассоциацияси билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилган бўлиб, ушбу спорт турини Ўзбекистонда ривожлантириш ҳамда спортчиларимизни нуфузли халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриши ва иштирок этиши учун музокаралар олиб борилмоқда.

 

“Скейт Ўзбекистон” ассоциацияси қуйидаги спорт турларини ўз ичига олади: 

— Скейтбординг,

— Роллерда конькида учиш,

— Роллерда фигурали учиш,

— Роллерда юқори тезлик,

— Роликли конькида эркин услуб, шунингдек, эркин слалом,

— Роллерда хоккей,

— Роллер дерби,

— Скутер, шунингдек, эркин скутер.

 

Юқорида кўрсатилган спорт турлари жаҳоннинг “Ворлд Скате” ассоциацияси таркибига киритилган бўлиб, бугунги кунда 160 дан ортиқ давлатда федерация ва ассоциациялар фаолият олиб бормоқда.

 

2021 йилда скейтбордингнинг икки йўналиш бўйича Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари мусобақалари ўтказилди. 

 

Маълумот учун: ўзбекистонлик скейтбордчилар учун Париж-2024 олимпиадасига 12 та лицензия олиш имконияти мавжуд.

 

Аввалроқ ҳудудларда бадминтон, стритбол ва “Workоut” спорт турлари учун спорт майдончалари ташкил этилиши

ҳамда Ўзбекистонда янги спорт ташкилоти – Функционал кўпкураш федерацияси ташкил этилгани ҳақида хабар берилганди. 

 

Муножат Валиева

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.