Тошкентда самбо бўйича жаҳон чемпионати бошланмоқда
12-14 ноябрь кунлари юртимиз яна бир ажойиб спорт анжумани — самбо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Ҳисоб бўйича 46-маротаба ташкил этилаётган баҳсларда жаҳоннинг 50 га яқин мамлакатидан 400 нафарга яқин самбочилар совринли ўринлар учун кураш олиб боришади.
Мусобақа эркаклар, аёллар ва жанговар самбо йўналишида ташкил этилади. Ҳар бир йўналишда 7 тадан — умумий ҳисобда 21 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Жаҳон чемпионатининг умумий соврин жамғармаси 231 минг АҚШ долларини ташкил этади. Олтин медаль соҳиблари 4000, кумуш медаль эгалари 3000, бронза медалини қўлга киритган самбочилар эса 2000 АҚШ доллари билан мукофотланади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги жаҳон чемпионатининг бош ҳомийси "Роснефть" компанияси, ҳамкорлар эса ВТБ Банк, "Flash Up Energy" ва "BUKA" компаниялари ҳисобланади.
Жамшидбек Амиров







