энг долзарб

Қашқадарёда тўрт хотинли эркак икки хотинининг қотилига айланди

У иккинчи хотинини 2019 йил ўлдириб, қудуққа ташлаб юборган.

Қашқадарёда тўрт хотинли эркак икки хотинининг қотилига айланди

 

Биринчи қотиллигидан сўнг 13 йил “ўтириб чиққан” эркакнинг иккинчи қотиллиги ҳақида унинг 15 ёшли қизи хабар берган.

 

Мазкур қотиллик воқеаси ҳақида қисқача ахборот берган вилоят ИИБ ахборот хизмати косонлик эркак иккинчи хотинини 2019 йил ўлдириб, қудуққа ташлаб юборганини ошкор қилди.

 

“Косон туманида яшовчи Т.Қ. маст ҳолда таёқ билан хотини X.Г.ни уриб, қўл ва оёқларини синдириб, қасддан ўлдиради ва жасадни қудуққа ташлаб, тупроқ билан кўмиб юборганлиги аниқланди”, — дейилади вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарида.

 

Аниқланишича, фуқаро дастлабки қотиллигини 1986-йил содир этган. У умрининг 13 йилини панжара ортига ўтказган. Аммо фуқаро бундан тўғри хулоса чиқармай, 2019-йил яна бир хотинини 13 ёшли қизининг кўз ўнгида уриб ўлдириб, қудуққа ташлаган ва устидан кўмиб юборган. Икки йилдан сўнг яъни 2021-йил 15 ёшга кирган ўша қиз ўгай онасини ҳам ўлгудек дўппослайверган отаси яна бир қотилликка қўл уришидан қўрқиб, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакилларига хабар берган.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.