энг долзарб

Ноябрь ойи охирида Кореяга кетиш тикланиши мумкин

Ўзбекистондан Е-9 ишчи визаси билан меҳнат мигрантларини қабул қилиш жараёни тикланиши режалаштирилмоқда.

Ноябрь ойи охирида Кореяга кетиш тикланиши мумкин

 

 

Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги расмий баёнотига кўра, жорий йилнинг ноябрь ойи охирида ишчи кучи жўнатувчи барча давлатлар қатори Ўзбекистондан ҳам меҳнат мигрантларини қабул қилиш тартиби тикланиши режалаштирилган. Бу ҳақида Ташқи меҳнат миграсияси агентлиги матбуот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов УзАга берган интервюсида маълум қилди.

 

Расмийнинг айтишича, эндиликда Кореяга кетишни истаганлар имтиҳон жараёнларининг барча босқичларидан ўтган бўлиши лозим. Шунингдек, уларга иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси берилган бўлиши лозим.

 

Мазкур хориж давлатига ишлаш учун жўнаб кетишни кутаётган фуқаролар Кореяда тан олинган, яъни AstraZeneca, Moderna, Pfizer ваксиналардан бири билан эмланган бўлиши лозим. Бунда мигрантдан Корея Республикасига кириб боришдан камида 14 кун олдин тўлиқ эмланган бўлиши ва тегишли сертификатни тақдим этиши талаб этилади.

 

Бундан ташқари, меҳнат мигранти жўнаб кетишдан бир ҳафта, шунингек, учиш вақтидан 72 соат олдинроқ Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси томонидан тан олинган лабараторияларида ПЦР тестларини топширган ва тест натижасидан манфий жавоб олган бўлиши лозим.

 

Эслатма. Бунда Korea No 1 Laboratory, SWISS LAB, De Factum Laboratories, INTERMED Innovation лабораториялари назарда тутилмоқда.

 

“Эндиликда Корея Республикасига кириб борган меҳнат мигрантлари аввалгидек 14 кун эмас, балки 10 кунлик карантин даврини ўташи ҳам лозим бўлади”, - дейди агентлик матбуот хизмати вакили.

 

Эслатма. 2020 йилнинг март ойида бошланган коронавирус пандемияси оқибатида жорий этилган қатор чекловлар сабабли Корея Республикаси меҳнат мигрантларини қабул қилишни тўхтатган эди.

 

Россияда миграция тўғрисидаги янги қонун ишлаб чиқилаётгани, меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга компенсация тўланиши ҳамда “Е-8” визаси асосида 420 нафар фуқаро Кореяга ишга юборилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Ноябрь ойи охирида Кореяга кетиш тикланиши мумкин | Zamon.uz