Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна тўртда медални қўлга киритди
Бугун Тошкет шаҳридаги “Юнусобод” спорт мажмуасида самбо бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги баҳслари бўлиб ўтди.

Бугунги беллашувларда тўрт нафар самбочимиз совриндорлар қаторидан жой олишга муваффақ бўлди. Дастлаб -71 кг вазн тоифасида спортчимиз Истам Қудратов жанговар самбо баҳсларида бронза медалини терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйди. Шундан сўнг, баҳслар қизғин паллага кирди. -98 кг вазнли самбочимиз Нодиржон Мирхаликов жаҳон чемпионатининг финалида россиялик Антон Коноваловга қарши баҳс олиб борди ва жамоамиз ҳисобига навбатдаги олтин медални тақдим этди. Жанговар самбо йўналишида юртимиз шарафини ҳимоя қилган яна спортчимиз Фурқат Рўзиев финалда украиналик Владислав Рудниевга қарши жанг ўтказди ва имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа ҳамюртимиз кумуш медаль соҳибига айланди. -88 кг вазн тоифали Соҳибжон Ҳасанбоев (жанговар самбо) финалда россиялик Магомед Магомедовга қарши жанг ўтказди ва кумуш медални қўлга киритди.
Аввалроқ самбо бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи куни терма жамоамиз учун омадли ўтгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







