Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари қўшма машғулот ўтказади
Машғулотлар "Термиз" полигонида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон қуролли кучлари Термизда қўшма машғулот ўтказади. Бу ҳақда Қозоғистон мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, машғулотлари “Ҳамкорлик-2021” деб номланиб, 17-24 ноябрь кунлари “Термиз” округ полигонида бўлиб ўтади. Қозоғистон тарафидан 100 дан ортиқ ҳарбийлар иштирок этади. Шунингдек, СУ-30СМ қирувчи самолётлари, С-295 ҳарбий-транспорт самолётлари жалб қилинади.
Шунингдек, тактик учувчисиз қурилмалардан фойдаланиш ҳам режалаштирилган.
Аввалроқ Қозоғистон Бишкек ва Душанбега беғараз ҳарбий ёрдам бериши ҳамда Тожикистонда Ўзбекистон-Россия-Тожикистон қўшма машғулотлари ўтказилгани хабар қилинганди.
Жаҳонгир Қўзиев







