0

10-15 кунда бензин нархи ўзгаради

Бензин нархи ошишида  манипуляция ҳолатлари, арзон нархдаги бензинни сунъий равишда аннуляция қилиш аломатлари аниқланган.

10-15 кунда бензин нархи ўзгаради

 

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев маълум қилди.

 

У қуйидагича фикр билдирди: “Бензин нархларига таъсир қилувчи омиллар ўрганилди, кўрсатмалар берилди, чоралар кўриляпти. Бу бўйича идоралараро ишчи гуруҳ ишлаяпти. Қаерда бозор механизмлари асосида табиий ўсишга эришилган бўлса, биз унга таъсир кўрсата олмаймиз. Лекин сунъий равишда юзага келтирилган, келишиб қилинган, манипуляция ҳаракатларига таъсир кўрсатиш мумкин”.

 

Бундан ташқари,  анжуманда бензин нархини барқарорлаштириш, тушириш бўйича ҳаракатлар давом этаётгани, бу вақт талаб қиладиган масала эканлиги, аммо  яқин кунларда нархларда  сезиларли ўзгариш бўлиши  ҳам таъкидланди.

 

Айни пайтда  бу борада бозорни тўйинтириш, арзон нархлар асосида кичик харидорларга имконият бериш масаласига эътибор қаратилмоқда.

Бунинг асосий сабаи йирик, улгуржи харидорлар жуда кичик рентабелликка ишлайди, уларнинг савдо жараёнида баландроқ таклиф бериш имкони кўпроқ эканлиги ойдинлашди.Натижада, лотлар кичик ҳажмда қилинаётгани, бундан мақсад — оддий АЁҚШларнинг бензинни олиши ва захирасини тўлдиришига имконият яратилаётгани ҳам маълум бўлди.

 

Бу эса нархлар сунъий равишда кўтарилишининг олдини олишга ёрдам беради.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда бензин нархи йил бошидан буён 17 фоизга қимматлашгани ҳамда Ўзбекистонда бензин нархи ошгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

 

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

10-15 кунда бензин нархи ўзгаради