Спорт

"Президент кубоги" халқаро турнири қизғин тус олмоқда

Ушбу мусобақада дунёнинг 9 та давлатидан жами 104 нафар моҳир шахматчилар дона сурмоқда.

"Президент кубоги" халқаро турнири қизғин тус олмоқда

 

11 ноябрь куни пойтахтимизда шахмат бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнирга старт берилганди. 


"Президент кубоги" халқаро турнирида 27 нафар гроссмейстер, 16 нафар халқаро мастер, кўплаб FIDE устаси ҳамда спорт усталари иштирок этишмоқда.

 

6-тур ўйинларидан кейин мусобақада 4 нафар пешқадам ажралиб чиқди. Эътиборли жиҳати, улардан икки нафари ҳамюртларимиздир.


Жумладан, ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов оқ доналарда украиналик Александр Моисенко устидан ғалабага эришди ва ўз очколари сонини 5 тага етказиб, пешқадамлар сафидан жой олди. Нодирбек Ёқуббоев эса қора доналарда бошқа бир украин шахматчиси Виталий Сивукни мағлуб этди ва у ҳам 5 очко билан пешқадамлар квартетига қўшилди.

 

Россиялик халқаро гроссмейстер Санан Сюгиров эса 6-турда АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган шахматчи Тимур Гареевни доғда қолдириб, қўшимча коэффициентларга кўра пешқадамликни ўз қўлига олди. Шунингдек, украиналик Виталий Бернадский ҳам 6-турда америкалик Ханс Ниеманн устидан ғалабага қозониб, ўз очколари сонини 5 тага етказиб олди.

 

Ҳамюртимиз, халқаро гроссмейстер Жавоҳир Синдаров россиялик Максим Матлаков билан дурангга эришган бўлса, ҳамюртларимиз орасида энг юқори рейтингга эга шахматчи Нодирбек Абдусатторов FIDE устаси, ҳамюртимиз Муҳиддин Мадаминовни доғда қолдирди. Ушбу натижалардан кейин Синдаров ва Абдусатторовлар ҳисобидаги очколар сони 4,5 тага етди ва улар пешқадамларни таъқиб этишмоқда.


Эслатиб ўтамиз, "Президент кубоги" халқаро турнирининг умумий соврин жамғармаси 120 000 АҚШ долларини ташкил этади ва бу мамлакатимиз шахмати тарихида энг юқори соврин жамғармасига эга турнир сифатида тарихга кирди.

 

Аввалроқ Тошкентда соврин жамғармаси 120 минг долларлик турнир ўтказилиши ҳақида хабар берилганди.
 

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

"Президент кубоги" халқаро турнири қизғин тус олмоқда | Zamon.uz