Қашқадарёдаги 68-мактабнинг ачинарли ҳолати юзасидан расмий маълумот берилди
Ижтимоий тармоқда акс этган ҳолатдаги спорт майдонларини "мавжуд эмас" деган иддаоларнинг ўринсиз эканлигига ҳам ойдинлик киритилди.

Яқинда ижтимоий тармоқларда тарқалган "400 та ўқувчиси бор мактабда ҳеч қандай шароит йўқ!" сарлавҳали пост тарқалган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, 68 умумий ўрта таълим мактаби 1985 йил ташкил этилган бўлиб, 170 ўринли, 2 навбатлиликда, 338 нафар ўқувчи таълим-тарбия олиши аниқланган.
Мактабда жами 36 нафар ўқитувчи ва 8 нафар техник ходимлар фаолият кўрсатади. Шулардан 2 нафар биринчи тоифа, иккинчи тоифали ўқитувчилар сони 5 нафарини ва 29 нафар мутахассислар ўқитувчилар фаолият кўрсатиб келмоқда. Мактабда ўқувчиларни спорт билан шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратилган. Шугнингдек, Қарши туманидаги ижтимоий соҳа объектларини 2020-2025 йилларга мўлжалланган манзилли дастурига мактабга янги 315 ўринли қўшимча бино, спорт зал қурилишига таклиф берилганлиги ҳақида маълумот берилди.
Мактаб ҳудуди атрофини девор билан ўраш юзасидан тегишли соҳа масъуллари назоратига олинган.
Бундан ташқари, мактабда 1 та иситиш қозони мавжуд бўлиб, иситиш тизими табиий газ билан иситилмоқда.
Маълумот учун: 2018 йилда Қарши тумани маҳаллий бюджетидан халқ таълими бўлимига қарашли бюджет муассасаларининг бино ва иншоотларини жорий таъмирлаш учун режалаштирилган маблағлар доирасида 45 млн. сўмлик маблағ ажратилган.
Маблағ ҳисобидан мактабнинг эшик, дераза, ром қисми жорий таъмирланган ҳамда 6 очколи ҳожатхона янгидан қуриб топширилган.
Жорий йил якунига қадар туман ҳокимлиги маҳаллий бюджети ҳисобидан халқ таълими муассасаларини моддий техника базасини ривожлантириш мақсадида 300 млн. сўм маблағи ажратилиши режалаштирилган.
Ушбу мактабдаги мавжуд эскирган парта, стол ва доскаларни янгилаш режага киритилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқ таълими вазирлиги 6 ойда хизмат сафарлари учун 400 миллионга яқин харажат қилиши ҳамда Ўзбекистон мактабларига француз тилидаги бадиий адабиётлар va дарсликлар тақдим этилгани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







