“Нюкасл” Азарни қўлга киритмоқчи
“Реал Мадрид” клубида ўзини яхши кўрсата олмаган бельгиялик ярим ҳимоячи Эден Азар Англия чемпионатига қайтиши мумкин.

Хабарларга кўра, “Нюкасл” клуби ҳали ҳам ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашга умид қилмоқда. Клубнинг янги хўжайинлари Эденнинг трансфери учун 40 миллион евро миқдорига яқин маблағ ажратиш ниятида. Ўз навбатида, “Реал” президенти Флорентино Перес бельгиялик футболчининг нурсиз ўйини ва доимий жароҳатлари туфайли у билан хайрлашишга тайёр. Трансфер январь ойида амалга оширилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Азар Ла Лигада ўнта ўйинда майдонга тушди ва фақат битта голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ Абрамович Азарни Лондонга қайтармоқчилиги ва “Барселона” учта футболчини қўлга киритмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







