Қашқадарё вилояти ҳокими ишдан кетиши кутилмоқда
Давлат божхона қўмитаси раиси Муроджон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига тайинланиши мумкин.


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги раҳбариятида ўзгариш бўлиши кутилмоқда.
Маълумот учун: Қашқадарё вилоятининг ҳозирги ҳокими Зойир Мирзаев 2019 йил октябр ойида вилоят ҳокими сифатида иш бошлаганди. У Қашқадарёни 2013 йилдан бери бошқарган Зафар Рўзиев ўрнини эгаллаб келган.
Эслатиб ўтамиз, Генерал-майор Мурод Азимов 2018 йил феврал ойида Божхона қўмитасига раис этиб тайинланганди. 2016 йилнинг сентябридан бошлаб Ўзбекистон бош прокурорининг биринчи ўринбосари, унгача эса Бухоро вилояти прокурори бўлган.
Ушбу хабар расман тасдиқланмаган!







