Ҳабибнинг амакиваччаси яна октагонга кўтарилади
UFCнинг енгил вазн тоифаси жангчиси Умар Нурмагомедовнинг бўлажак рақиби маълум бўлди.

Нурмагомедов 2022 йилнинг 19 март куни уэлслик Жек Шорга қарши жанг ўтказади. Умар Нурмагомедов UFCнинг собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг амакиваччаси ҳисобланади. У UFCдаги биринчи жангини 2021 йилнинг январида қозоғистонлик Сергей Морозовга қарши ўтказиб, ғалаба қозонган эди. Жек Шор эса фаолияти давомида тўртта жангнинг барчасида ғалаба қозонган.
Аввалроқ UFC-267 турнирининг асосий жангларида қандай натижалар қайд этилгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







