Дрогба: “У менинг барча рекордларимни янгилаши мумкин”
“Челси” ва Кот-д’Ивуар терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Диде Дрогба “Ливерпул” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг ҳозирги ўйини ҳақида фикр билдирди:

“Агар Салоҳ шу ҳолатда ўйнашда давом этса, у менинг барча рекордларимни янгилайди. Бу, мен учун жуда оғир. Чунки, шунча қилган меҳнатингиз қадрсизга айланиши мумкин”.
Маълумот ўрнида: Муҳаммад Салоҳ Англия премьер-лигасида октябрь ойининг энг яхши футболчиси, бундан ташқари АПЛ тарихида энг яхши африкалик тўпурарга айланди. Салоҳ Дрогбанинг 104 та голлик рекордини янгилади.
Дрогба ҳозирда 44 та голи билан Европа чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши африкалик тўпурар бўлиб қолмоқда. Салоҳ ҳисобида ушбу чемпионатда ҳозирча 33 та гол бор.
Аввалроқ “ПСЖ” “Фиорентина”дан Мбаппега ўринбосар топгани ва ”Нюкасл”ни қўлга киритган саудияликлар “Интер” ҳам сотиб олмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







