Жаҳон чемпионатида қатнашадиган оғир атлетикачиларимиз маълум бўлди
7-17 декабрь кунлари Тошкент шаҳри илк бор оғир атлетика бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Ушбу мусобақада юртимиз шарафини -109 кг вазн тоифасида икки Олимпия чемпионлари Руслан Нуриддинов ва Акбар Жўраев ҳимоя қилади. Бундан ташқари терма жамоамиз таркибидан Адҳамжон Эргашев, Кумушхон Файзуллаева каби бошқа таниқли атлетларимиз ҳам жой олган. Қуйида термамизнинг тўлиқ таркиби билан танишишингиз мумкин:
Эркаклар:
-55 кг: Оғабек Нафасов
-67 кг: Адҳамжон Эргашев
-73 кг: Достон Ёқубов
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
-89 кг: Сарвар Зафаржонов
-89 кг: Ҳожиакбар Олимов
-96 кг: Қурбонмурод Намозов
-109 кг: Руслан Нурудинов
-109 кг: Акбар Жўраев
+109 кг: Мирҳосил Мирзабоев
Аёллар:
-55 кг: Озода Ҳожиева
-55 кг: Жамила Панфилова
-71 кг: Севинчой Комилова
-71 кг: Кумушхон Файзуллаева
-76 кг: Барчиной Эшқулова
-76 кг: Нигора Сувонова
-87 кг: Турсуной Жабборова
Захира:
-73 кг: Оғабек Тўхтаев
-89 кг: Отахон Имомов
-49 кг: Зуҳра Отажонова
Эслатиб ўтамиз, жамоамизнинг расмий якуний таркиби мусобақадан 1 кун аввал эълон қилинади.
Аввалроқ ёшлар ўртасида 2025 йилги Параосиё ўйинлари Тошкент шаҳрида ўтказилиши ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







