Тошкент вилоятининг айрим чегаралари Тошкент шаҳри ҳудудига ўтказилади
Умумий ҳажмда ўтказилиши режалаштирилган ер майдони 2294,6 гектарни ташкил қилади.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди. Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманига ўтган ижтимоий объeктлар маълум бўлди.
Мазкур туман ҳудудига жами 1002,6 гектар қишлоқ ҳўжалиги ер майдонлари ҳам ўтган.
Шунингдек, қуйидаги объектларнинг ўтказилиши таъминланган:
▪️Маҳаллар сони - 13 та;
▪️Якка тартибдаги турар жойлар - 9137 та;
▪️Нотурар жойлар - 428 та;
▪️Мактаблар - 2 та;
▪️Мактабгача таълим муассасалари - 4 та;
▪️Диний муассасалар - 1 та;
▪️Қабристонлар - 2 та;
▪️Тиббий муассасалар - 1 та.
Маълумот учун: Қибрай туманидан Мирзо Улуғбек туманига ўтаётган аҳолининг доимий яшаш манзили Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани этиб белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сенатнинг ўн саккизинчи ялпи мажлисида Тошкент вилоятининг Зангиота, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Қибрай туманлари ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг, шунингдек Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилгани ҳамда Ўзбекистонда аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлар маълум қилинди ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







