энг долзарб

Энди шахсларни сотувчи “савдогар”ларнинг  рўйхати тузилади

Ягона ахборот базаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти томонидан юритилади.

Энди шахсларни сотувчи “савдогар”ларнинг  рўйхати тузилади

 

Маълум бўлишича, одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базасини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Унга қуйидаги маълумотлар киритилади:

 

—   одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар;

—   одам савдосидан жабрланганлар, жабрланган деб тахмин қилинаётганлар аёллар ва болалар ҳақидаги ахборот алоҳида ажратилган ҳолда, уларга кўрсатилган ёрдам натижалари;

—   жиноят содир этиш усуллари ва бошқа ахборотлар. 

 

Мазкур маълумотлардан одам савдосига қарши курашишдаги ваколатли органлар фойдаланиши учун Тезкор-қидирув департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ёзма ёки электрон шаклда сўровнома юборади.

 

Сўровнома юборилгач, унинг натижаси 5 кун ичида қаноатлантирилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 6 ойда ҳар 100 минг аҳолига 132та жиноят тўғри келиши ҳамда Бухоро шаҳар судида одам савдоси жиноятини содир этган шахсларга суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

 

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.