энг долзарб

Мактабдаги иситиш қозонлари кўргазма учунми?

Ижтимоий тармоқларда ўқувчиларининг мактабга печка кўтариб келгани тасвирланган сурат тарқалди.

Мактабдаги иситиш қозонлари кўргазма учунми?

 

Аслида бу биз учун янгилик эмас, бироқ яқин 3-4 йил ичида бундай ҳолатларга барҳам берилган бўлиши керак эди. Боиси, раҳбарларнинг электр токи бўйича муаммолар ҳал бўлди деган гаплари “ҳаммаси жойида деган тушунча уйғотади” кишида.

 

Мактабда ўқиб юрган кезларимизда уйимиздан кичкинагина кўрпача кўтариб келардик. Чунки хона анчагина совуқ бўларди. Шу сабабли ҳам дарсда кийган қалин кийимларимизни ҳам ечмасдан ўтирардик.

 

Кўмир билан иситиладиган буғлий печкалар ёқилганда ҳаммаёқни кўмир ҳиди тутиб кетарди. Хонадаги трубалардан эса "чак"киллаб сув оқишни бошларди… хуллас, мана шундай даврда ўқиганмиз.

 

Аламлиси, ўша вақтларда хориж давлатларидаги болалар аллақчон компьютер билан танишган, шинам мактабларда ўқиб, ютуқларга эришаётган эди. Биз эса фақат уларнинг довруғини эшитарди. “Қиш келди” деганда, битта-ю битта дардимиз иссиқроқ кийим олиш, кўрпача тиктириш бўларди.

 

Орадан, мана, қарийб 10-15 йил ўтиб кетди. Уялиб айтаманки, пойтахтда ўқиб, қаердан келганимни ҳам унутиб қўйибман. Аммо мазкур сурат менга ўша кунларимни ёдимга туширди.

 

Сурат Андижон вилоятидаги умумтаълим мактабларининг бирида олинган. Унда ўқувчи томонидан иситиш воситаси олиб келинаётганлиги тасвирланган. Совуқ кунда боласини ўқишга юбораётган ота-она фарзандининг соғлигини ўйлаб, печка бериб юборган бўлса керак. Бундан ажабланмаса ҳам бўлади. Чунки бўрттирган билан бўртиб чиқмайди-ку.

 

Доимгидек, мазкур ҳолатни ўрганиш учун вилоят халқ таълим бошқармаси ишчи гуруҳи тузилган. Шундан сўнг маълум бўлганки, сурат вилоятнинг Улуғнор туманидаги 21-мактабнинг кириш қисмида олинган. Ушбу мактаб 2018-йил “Обод маҳалла давлат дастури” асосида тўла таъмирланиб, ўқув бинолари замонавий кўринишга келтирилганлиги айтилади.

 

Маълумотларга кўра, мактабда 4 та (3 та Пиролиз, 1 та АКС-50 русумдаги) иситиш қозонлари ўрнатилган бўлиб, куз-қиш мавсуми кириб келиши билан (2021-йил 15-ноябрь санасидан) ўқув бинолари стандарт ҳароратда иситилиши керак эди. Ҳайрон қоларли маълумот, тўғрими?

 

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизматининг бўлиб ўтган ҳолатга берган муносабати эса таажжубни янада орттиради.

 

“Юқоридагиларни инобатга олиб, ушбу таълим муассасасида ўқувчилар томонидан олиб келинадиган иситиш воситаларига умуман зарурат йўқлигини маълум қиламиз”, - дейилади ахборот хизматининг хулоса қисмида.

 

Бир тарафдан кишининг қизиқиши ортса, бошқа тарафдан кулгиси қистайди.

 

Агар эҳтиёж сезилмаган бўлса, унда нега бола печка кўтариб келди? Ахир у копток ёки варрак эмас-ку, “дарсдан чиқиб ўйнайди”, - деса.

 

Одатда расмий муносабат берилгандан сўнг воқеа-ҳолатга нуқта қўйилади. Бироқ Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизматининг бундай муносабати нуқталарни кўпайтирди.

 

Айтиладиган гапларимиз ҳали тугамаган бўлса-да, тегадиган жойлар кўп бўлганини ҳисобга олиб, шу ерда “юришимизни” тўхтатамиз. Хулоса ўрнига эса сўроқлар қолдирамиз. Жавоб эса доимгидек ўзингизда:

 

Давлат бюджетидан миллиардлаб эмас, триллионлаб пул ажратилаётган бўлса, шунча сумма қаерга кетяпти?

Ҳали ҳам қишнинг дарди билан улғаяётган болаларимизнинг эҳтиёжини қачон қондирамиз?

 

Диққат! Муаллиф фикри таҳририят фикридан фарқ қилиши мумкин.

 

Оламгир Абдиев

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Мактабдаги иситиш қозонлари кўргазма учунми? | Zamon.uz