Таълим

Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил этилади

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси Буюк Британиянинг энг қадимий қишлоқ хўжалиги университетида бўлди.

Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил этилади

 

Бу ҳақда Вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон аграр идораси вакилларининг ташрифидан кўзланган мақсад Ўзбекистонда Халқаро қишлоқ хўжалиги университетини ташкил этиш юзасидан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва бошқа масалаларни муҳокама қилишдан иборат.

 

Учрашувда Тошкент давлат аграр университети ректори маслаҳатчиси профессор Мунира Аминова  Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассислари билан биргаликда "RAU" раҳбарияти, жумладан, проректор ўринбосари профессор Нил Равенскрофт, "RAU2 Қишлоқ хўжалиги мактаби раҳбари Филип Хадсон ва "RAU" тадқиқот директори профессор Марк Хортон билан учрашди.

 

Буюк Британиялик профессор Равенскрофт мазкур учрашув доирасида ўз фикрларини билдирди:

 

“Биз Ўзбекистон жамоасини Сайренсестерда кутиб олишдан мамнунмиз. Бу йил бўлиб ўтган муҳокамалар натижаларига кўра, улар Ўзбекистонда янги Халқаро қишлоқ хўжалиги университетини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик талабларига жавоб бера олишимизга ишонч ҳосил қилиш мақсадида университетимизга ташриф буюришди. RAU'нинг тарихига назар ташласак, у барча даврларда бутун дунё бўйлаб қишлоқ хўжалиги мутахассислари билан ҳамкорлик қилишга интилиб, билимлар халқаро форматда бўлсада, долзарб бўлиб қолишига ва маҳаллий даражада қўлланилишига, талабаларнинг жаҳон даражасида таълим олишларини таъминлашга ҳаракат қилди”.

 

Унинг таъкидлашича, “RAU”нинг Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан мустаҳкамланиб бораётган алоқалари ушбу анъанавий ёндашувни давом эттириб, янги Халқаро қишлоқ хўжалиги университети талабалари ушбу ҳамкорликдан энг яхши натижаларга эришишларини таъминлайди.

 

Ушбу ҳамкорлик режаси давомида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жамоаси университетнинг талабалари, ўқитувчилари ва бошқа ходимлари билан учрашишди, талабалар шаҳарчаси ва университет хўжалигининг Фарм-491 агротехнологик инкубаторида бўлиб, инфратузилма билан танишишди. Шунингдек, делегацияга янги виртуал ўқув муҳити (Virtual Learning Environment) ва “RAU” талабаларининг ҳамкор университетлар, яъни, Хитойда ўқитишда муваффақиятли қўлланилган бошқа инновациялар тақдим этилди.

 

Маълумот учун: жорий йилда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қироллик қишлоқ хўжалиги университети (RAU ) ва “Litva Vitautas Magnus University” (VDU) ўртасида уч томонлама ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Меморандумда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “RAU” ҳамда (VDU) янги халқаро университетни яратиш ва фаолиятини йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб бориш кўзда тутилганди.

 

Шунингдек, меморандумда университетлар ўртасида ўқитувчи ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда фермерлар ва фермер хўжаликлари маслаҳатчиларининг малакасини ошириш ва алмашиш дастурларини амалга ошириш, лойиҳа ва дастурлар ишлаб чиқиш, қўшма илмий тадқиқотларни ўтказиш, халқаро конференциялар ва бошқа кўплаб масалалар кўзда тутилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Жиззахда Қозон университети филиали очилиши ҳамда Наманганда Покистоннинг Лаҳор вилояти билан ҳамкорликда лойиҳа қиймати 10 миллион доллар бўлган Lahore халқаро университети филиали ташкил этилгани тўғрисида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

 

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага асосланмоқда.

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди.

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Ушбу ислоҳот орқали таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш кўзда тутилган.

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил этилади | Zamon.uz