Лондонликлар ишга киришди
“Челси” клуби уч футболчиси билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда.

Хабарларга кўра, Лондон клуби ярим ҳимоячи Мейсон Мантга мавсум охирида шартномани узайтиришни таклиф қилмоқда. 22 ёшли футболчининг “Челси” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнь ойигача мўлжалланган. Клуб, шунингдек, шартномаси 2025 йилгача амал қиладиган Рис Жеймсга ҳам янги шартнома таклиф қилишга тайёр эканлигини маълум қилган.
Бундан тшқари Андреас Кристенсен билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Унинг амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига этади.
Аввалроқ Абрамович Азарни Лондонга қайтармоқчи эканлиги ва Кристенсон “Челси”да қолмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







