энг долзарб

Оила мавзусига жиддий ёндaшув зарур

2021 йил 25 ноябрь куни ЎзЭОАВМА Бош дирекцияси ва Экспертлар кенгашининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Оила мавзусига жиддий ёндaшув зарур

 

Йиғилишда ЎзЭОАВМАга аъзо теле ва радио каналлар раҳбарлари, бош муҳаррирлари, ижодий ходимлари, ЎзЭОАВМА Экспертлар кенгаши аъзолари, Тошкент шаҳри “Нуроний” жамғармаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходимлари иштирок этишди.

 

Кун тартибидан ЎзЭОАВМАга аъзо теле ва радио каналларнинг медиа маҳсулотлар тайёрлашда маънавий-маърифий тарбияни янада кучайтириш, оила қадриятларини, халқ анъаналарини кўрсатувлар мазмунига чуқур сингдириш, айниқса, маҳалларада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини очиб бериш  сингари масалалар ўрин олди.

 

 

Йиғилишда Президентимиз ташаббуси билан маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, маҳаллаларга берилаётган юксак эътиборни бир қатор информацион ва ижтимоий лойиҳаларда ёритиб келаётганлигини таъкидланди.

 

Шу билан бирга бу борада теле ва радио каналларда йўл қўйилаётган камчиликлар, мавжуд муаммолар айтилиб, бу борада бадиий кенгашлар фаолиятини тубдан кучайтириш, масъул ходимларнинг малака ва масъулиятини ошириш борасида ўз таклифларини билдиришди.

 

Йиғилишда сўзга чиққан Олий Мажлис Сенати аъзоси, Тошкент шаҳар “Нуроний” жамғармаси кенгаши раиси Р.Калонов, бугунги кунда аҳолининг катта қисми телеканаллардан ахборот олаётганлигини, айниқса нодавлат телеканалларни томоша қилаётганлигини эътироф этди. Шу билан бирга оилавий муносабатлар ва маиший мавзулардаги айрим  кўрсатувларда халқимиз қадриятларига ва урф-одатларига у қадар мос бўлмаган ҳолатлар акс этаётганлигини таъкидлаб,  бу борада  оилалар мустаҳкамлиги, ажралишларни олдини, фарзанд тарбиясида ота-оналарнинг масъулиятини кучайтириш сингари мавзуларга  эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

 

“Севимли ТВ” Бош муҳаррири Қ.Сайдалиев оилавий муносабатлар ҳақида тайёрланаётган кўрсатувлар жамоатчилик ва мутасадди вазирли ва идоралар масъулларини кўпроқ жалб этиши, хусусан, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлиги хусусида ўз фикрларини билдирди.  “ЗЎР ТВ” Бош муҳаррири Ф.Юсупова кейинги пайтда “Ёр-ёр” кўрсатувининг ижтимоий мазмунини кўчайтириш бўйича бир қатор чоралар кўрилаётганлигини, мамлакатимиз жамоатчилиги ва томошабинлар билдираётган таклиф ва тавсиялар албатта инобатга олинишини айтиб ўтди.

 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходими Т.Кадирова ўз сўзида вазирлик оила ва маҳалла мавзусидаги кўрсатувларда вазирлик экспертлари ва мутахассислари ҳамда мавжуд маълумотлари билан иштирок этишга тайёр эканлигини билдириб, ЎзЭОАВМАга аъзо барча телерадиоканаллар билан ҳамкорликда янги лойиҳалар яратишга келишиб олинганлигини таъкидлади.

             

 

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Оила мавзусига жиддий ёндaшув зарур | Zamon.uz