Бугун 20:00дан бошлаб “Аi-80” 6890 сўмдан сотилади
Ўзбекистон ҳудудидаги “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча АЁҚШларда бензин бўлиши таъминланади.

Сўнгги кунларда АЁҚШларда бензин тақчиллиги кузатилгани сабаб ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, бензин тақчиллигини олдини олиш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Товар хомашё биржаси” АЖ ҳамкорлигида чора-тадбир ишлаб чиқилди.
Натижада “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли АЁҚШларда бугун, 26 ноябрь кунидан бошлаб соат 20:00дан буён “АИ-80” маркадаги бензин 6890 сўмдан сотувга чиқариладиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда бензин 39 фоизга қимматлашгани ҳақида хабар берилганди.







