Самарқандда 13 ёшли қизалоқ ҳомиладор экани аниқланди
Ҳомила 25 ҳафталик бўлган.

Аниқланишича, Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 63-умумтаълим мактабида ўқийдиган 13 ёшли ўқувчи ҳомиладор эканлиги аниқланган.
2008 йилда туғилган ўқувчи қизнинг ҳомиласи тўғрисида Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлардан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолатни ўрганган ва муҳокама қилган.
Қайд этилишича, 13 ёшли ҳомиладор қиз қорнидаги болани туғишини маълум қилган.
Аммо Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати раҳбари мазкур ҳолат юзасидан 26 ноябрь куни аниқ маълумот беришини маълум қилган.
Ваҳоланки, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари бу ҳолатдан хабари йўқлигини, вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари, бугун, 26 ноябрь куни ушбу ҳолатга аниқлик киритишини билдириб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 11-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилиб, вафот этгани ҳамда Фарғонада 8 ойлик ҳомиладор аёл ўлдирилгани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







