Қандай турдаги жамоат бирлашмаларини тузиш қонунан тақиқланишини биласизми?
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бир нечта жамоат бирлашмаларини тузиш, уларнинг фаолиятини ташкил этиш ва юритиш ман этилади.

Жумладан, жамиятнинг ахлоқий негизлари, умумбашарий инсонпарварлик қадриятларини бузишга қаратилган гуруҳлар ташкил этиш жиноят ҳисобланади.
Шунингдек, конституцион тузумни ғайриқонуний йўл билан ўзгартириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг бирлигини бузишга қаратилган, шу қаторда, урушни, зўравонликни ва шафқатсизликни тарғиб қиладиган ташкилотларни тузиш қонунан тақиқланади.
Жамиятни парчалашга олиб борадиган ижтимоий, синфий, ирқий, миллий ва диний адоватни авж олдириш, қонун билан ман қилинган бошқа ҳатти-ҳаракатларни бажаришни мақсад қилган жамоат бирлашмаларини тузиш ҳам давлат қонунчилигига зид ҳисобланади.
Бундан ташқари, ҳарбийлаштирилган жамоат бирлашмалари ва қуролли тузилмалар, диний характерга эга партиялар, уларнинг филиаллари ҳамда бошқа структура бўлаклари фаолиятига ҳам йўл қўйилмайди.
Аввалроқ “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзолари қўлга олингани ҳамда Тошкентда “Халифалик” давлатини қурмоқчи бўлган 12 нафар шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Оламгир Абдиев







