Жон Мерто Ралф: “У Европа футболидаги инноваторлардан бири”
“Манчестер Юнайтед” спорт директори Жон Мерто Ралф Рангникнинг жамоа бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида гапирди:

“Ралф Европа футболида ўз ўрнига эга бўлган мураббий ва инноваторлардан бири ҳисобланади. У жамоамизга вақтинчалик мураббийлик учун биринчи рақамли номзодимиз эди. Унда катта тажриба ва ўзига хос услублар ярата олиш қобилятлари мавжуд. Жамоа аъзолари мураббийнинг келгуси мавсумда ҳам ишлашини хоҳламоқда”.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” ноябрь ойи бошида Оле-Гуннар Сулшерни истеъфога чиқарганини эълон қилган эди.
Аввалроқ Клопп “Ливерпул” тарихида рекорд ўрнатгани ва Конте “Қизил иблислар”ни бошқармоқчилиги ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







