“Оқ бўрилар”нинг кейинги рақиблари эълон қилинди
Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси қишки йиғинлар давомида қайси термаларга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этиши маълум бўлди.

Яқинда Грузия термаси билан ўртоқлик ўйини ўтказган жамоамиз кичик ҳисобда имкониятни бой берган эди.
Сречко Катанец бошчилигидаги термамиз қишки йиғин давомида 2022 йилнинг 21 январида Япония жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Мазкур ўйин Токио шаҳридаги “Саитама” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
OFK календарига мувофиқ, февраль ойидаги миллий терма жамоалар учун белгиланган FIFА кунларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказиши маълум бўлди. Ушбу йиғин давомида вакилларимиз Янги Зеландия миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур баҳс 2022 йил 1 февраль куни бўлиб ўтади.
Аввалроқ Элдор Шомуродовнинг нархи кескин кўтарилгани ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Отабек Шукуровнинг отасига президент номидан қорабайир зотдор оти совға қилингани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







