энг долзарб

Россияда ўзбекистонлик мигрантлар ва “Константа” МЧЖ раҳбарияти ўртасида зиддият юзага келди

Ўзбекистондан ишчи гуруҳ Россиянинг Вязьма шаҳрига етиб келди.

Россияда ўзбекистонлик мигрантлар ва “Константа” МЧЖ раҳбарияти ўртасида зиддият юзага келди

 

Бундан бир неча кун аввал Ижтимоий тармоқ орқали Россия Федерациясининг Смоленск вилояти Вязьма шаҳрида жойлашган “Константа” МЧЖда ишлаётган юртдошларимиз мурожаат билан чиқишган эди. Мурожаатда иш берувчи томонидан уларнинг паспортлари олиб қўйилгани, уч ойдан буён патент расмийлаштирилмаётгани ва ойлик маошлари кечиктирилаётгани маълум қилишган.

 

Вазиятга ойдинлик киритиш ва аниқланган муаммоларни иш берувчи билан бартараф этиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбариятидан иборат ишчи гуруҳ Вязьма шаҳрига етиб борди.

 

Ишчи гуруҳ фуқаролар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш мақсадида мулоқот ўтказди.

 

Иш берувчи ташкилот раҳбари билан ташкил этилган музокарада фуқаролар томонидан билдирилган эътирозлар, хусусан, паспортларининг олиб қўйилиши, патентларнинг ўз вақтида расмийлаштирилмагани ва маошларининг кечиктирилгани кабиларнинг сабаблари ҳамда уларнинг ечимини топиш масалалари муҳокама қилинди.

“Константа” МЧЖда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари мурожаатини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

 

Аввалроқ, меҳнат мигрантларининг Россияга киришини соддалаштирилиши ҳамда мигрантларга маҳсус чипли пластик карталар тарқатилиши ҳақида хабар берилганди.

 

Муножат Валиева

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Россияда ўзбекистонлик мигрантлар ва “Константа” МЧЖ раҳбарияти ўртасида зиддият юзага келди | Zamon.uz