Бир қатор давлат фуқаролари Ўзбекистон ҳудудига киришда ўн кунлик карантинга олинади
Республика махсус комиссиясининг қарори билан янги тартиб ва чекловлар белгиланди.

Унга кўра, эндиликда хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар учун айрим қатъий талаблар қўйилди.
— ташриф буюришидан камида 72 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотномага эга бўлишлари лозимлиги;
— коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумоти мавжуд бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топширишлари шартлиги белгиланди.
Бундан ташқари, Республика махсус комиссиясининг қарори билан Австралия, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Исроил, Италия, Нидерландия, Чехия ва Миср давлатлари ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келувчи йўловчилар келтириб ўтилган талаблар бажарилгандан сўнг ўша кундан бошлаб, 10 кун давомида мажбурий уй карантини ёки ўз ҳисобидан меҳмонхона карантинига жойлаштирилади.
Маълумот учун: COVID - 2019 нинг янги штамми “Omicron” тарқалиши сабаб, бир қанча давлатлар ўз чегараларини ёпмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ коронавируснинг янги “АY.4.2” штамми аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







