Спорт

“Бивол - Саламов шоуси”да яна тўртта чемпионлик жанги ўтказилади

11 декабрь куни Россиянинг Екатеринбург  шаҳрида “RCC Boxing Promotions” компанияси томонидан профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.

“Бивол - Саламов шоуси”да яна тўртта чемпионлик жанги ўтказилади

 

Ушбу жанг оқшомининг асосий тўқнашуви WBА йўналиши бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Дмитрий Бивол ва Умар Саламов ўртасида ўтказилади. Кечанинг марказий жангларидан яна бири WBО рейтингининг иккинчи ва тўртинчи рақамли жангчилари ўзаро тўқнаш келади. Унда Магомед Қурбонов ва Патрик Тейшейра “WBО International” камари учун рингга кўтарилишади.

 

Мазкур бокс оқшоми доирасида яна учта титул жангги ташкиллаштирилади. Унда Эдуард Скавинский ва Сергей Лобкович WBC йўналишининг ярим ўрта вазн тоифаси чемпионлиги учун баҳс олиб боришади. Россиялик боксчилар Руслан Комилов ва Дмитрий Хасиев “WBО Inter-Continental” камари ва иккинчи енгил вазн тоифасида жаҳон бокс ташкилоти рейтингининг кучли учлигидан жой олиш учун жанг қилишади. Артур Лопсан ва Рамил Ҳажиев эса ўрта вазн тоифасида “WBО Oriental” чемпионлик камари учун тўқнаш келишади.

 

Аввалроқ Тошкент шаҳрида профессионал бокс оқшоми ўтказилиши ва Геннадий Головкин ва Рета Муратанинг жанг санаси аниқ бўлгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

“Бивол - Саламов шоуси”да яна тўртта чемпионлик жанги ўтказилади | Zamon.uz