энг долзарб

Энди ҳайдовчининг ҳужжати бўлмаса ҳам жавобгарликка тортилмайди. Бироқ…

Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар ҳайдовчининг ёнида бўлмаганлиги учун жавобгарликка тортиш тартиби бекор қилинмоқда.

Энди ҳайдовчининг ҳужжати бўлмаса ҳам жавобгарликка тортилмайди. Бироқ…

 

Бунда машина бошқарувчисининг ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт, ID-карта) мавжуд бўлса, шунинг ўзи кифоя қилади.

 

Эслатма. Агар мутлақо ҳужжати бўлмаса, унда жавобгарликка тортилади.

 

Энг эътиборлиси, эндиликда ҳайдовчиларга транспорт воситасини бошқариш вақтида уяли алоқанинг хавфсиз ва қўлни банд қилмайдиган техник воситаларидан фойдаланишга рухсат берилади. Бундай воситаларга қулоқчин, "bluetooth" киради.

 

Эслатма. Алоқа воситалари қўлни банд қилмайдиган, бошқарув жараёнига халал бермайдиган бўлиши лозим.

 

Бундан ташқари, транспорт олд қисмига монитор ўрнатганлик учун жавобгарлик бекор қилинмоқда.

 

Эслатма. Транспорт воситасини бошқариш жараёнида монитордан теле-, видеодастурларни томоша қилиш таъқиқланади.

 

МЖтКнинг 4 та моддаси бўйича жазо миқдори ҳуқуқбузарликнинг хавфлилик даражаси ва хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда мақбуллаштирилмоқда. Жумладан, аҳолининг айрим қатламлари учун моддий-ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ҳолат, яъни автомобилда йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланганлик учун тўланадиган баъзи жарималар миқдорида ўзгартириш бўлади.

 

Хусусан, оддий фуқаролар учун олинадиган олдинги жарима тўлови 27 млн. сўм эди. Эндиликда мазкур сумма 1,9 млн. сўмгача пасайтирилади.

 

Мансабдор шахслар учун эса аввалги 40 млн. сўмдан иборат жарима ундуруви 8,1 млн. сўмгача камайтирилади.

 

Аввалроқ Тезликни оширганлик учун жарима миқдори камайтирилиши ҳамда ЙТҲ сони ҳам жарима суммаси ҳам ошиб бораётгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Энди ҳайдовчининг ҳужжати бўлмаса ҳам жавобгарликка тортилмайди. Бироқ… | Zamon.uz