Левандовски ҳам “Олтин тўп” олиши мумкин
“France Football” нашри бош муҳаррири бу ҳақда фикр билдирди.

“Биз бу ҳақда ўйлаб кўришимиз мумкин. Бироқ, шу билан бирга танловга асосланган “Олтин тўп” тарихини ҳам ҳурмат қилишимиз керак. Левандовски ўтган йили совринга эга чиқарди, деб ишонч билан гапириб бўлмайди. Овоз бериш жараёнида нималар рўй беришини айта олмаймиз. Аммо ростини айтсам, ўтган йили ғолиб бўлиш учун Левандовскида ажойиб имконият бор эди”, — дейди нашр бош муҳаррири Паскал Ферре.
Ферре бу гаплари билан Левандовскига 2020 йилги “Олтин тўп” топширилиши мумкинлигини инкор этмади, шу билан бирга бу қийин масала эканини ҳам билдириб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, полшалик футболчи “Олтин тўп” соврини учун овоз бериш жараёнининг якунларига кўра иккинчи ўринни қўлга киритди.
Аввалроқ “Бавария” Левандовски ўрнига Ҳоландни сотиб олмоқчилиги ва футболчи “Реал Мадрид” клубига ўтмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







