Расман! Талаба қизнинг ўз жонига қасд қилгани бўйича қўшимча маълумот берилди
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълум бўлишича, 30 ноябрь куни соат 19.00ларда Қарши шаҳрида жойлашган “Абу Али ибн Сино” номидаги жамоат саломатлиги техникумининг ётоқхонасида истиқомат қилган 2-босқичда ўқиган 2001 йилда туғилган талаба қиз ётоқхонанинг 4-қаватидан сакраб ўз жонига қасд қилган.
Ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган қиз Чироқчи туманидан бўлган. Бундан ташқари у опаси билан ётоқхонанинг бир хонасида яшаган. Шунингдек, марҳума ҳамширалик йўналишида таҳсил олган.
Ҳозирда ўлим сабаблари ва ишга алоқадор бўлган бошқа ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган ҳамда ишга алоқадор бўлган шахслардан тушунтириш хатлари олинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда маҳкум танишини пичоқлаб, ўз жонига қасд қилгани ҳамда Тошкентда "замдекан" талаба қизни учинчи қаватдан итариб юборгани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади







