Тошкентга профессионал бокс оқшоми қайтмоқда
"Matchroom Boxing" компанияси Тошкентда ўтказиладиган бокс оқшомини расман эълон қилди.

Мазкур кечанинг марказий жангида Исроил Мадримов келиб чиқиши Кот ДьИвуарлик бўлган, Франция терма жамоаси шарафини ҳимоя қилувчи Мишел Сорога қарши жанг ўтказади.
Айни пайтда Мишел Соро WBА рейтингида биринчин ўринни эгаллаб турган бўлса, Исроил Мадримов эса 2-ўринни банд этган. Ғолиб боксчи чемпионлик жанги учун мажбурий даъвогарга айланади.
Шоу доирасида Шаҳрам Ғиёсов, Ҳасанбой Дўсматов, Бектемир Мелиқўзиев, Иқболжон Холдоров, Элнур Абдураимов ва Дилшодбек Рўзметов каби боксчиларимиз рингга кўтарилиши кутилмоқда.
Жамшидбек Амиров







