Хушхабар: Яқин кунларда "Ҳаж" ва "Умра"га йўл очилиши мумкин
Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига “Ҳаж” ва “Умра” сафарларини ҳал этиш учун жўнаб кетди.

Бутун дунёда кузатилган пандемия сабаб ўтган икки йил давомида бутун дунё мусулмонлари “Ҳаж” ва “Умра” амалларини адо этиш бахтидан бебаҳра бўлди.
Шу боис бугун, 1 декабрь куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси аъзолари Саудия Арабистонига кетди.
Умид қиламизки, ушбу сафар кўпчилик интиқлик билан кутаётган хайрли ва эзгу амалнинг қайта тикланишига замин бўлади.







