Рангник Ҳоландни Манчестерга келишга рози қилоладими?
“Манчестер Юнайтед” Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландга қизиқиш билдирмоқда.

“Қизил иблислар”нинг янги вақтинчалик бош мураббийи Ралф Рангник клубга норвегиялик ҳужумчини сотиб олишда ёрдам бериши мумкин.
Хабарларга кўра, германиялик мутахассис Ҳоландни “Манчестер Юнайтед”га ўтишга кўндирса, 10 миллион евро бонус олади. Эслатиб ўтамиз, Рангник 2019 йилда ўша пайтдаги 18 ёшли ҳужумчи билан шартнома имзолаганида, “Залсбург”нинг спорт директори эди. Ралфнинг ўша қарори Ҳоландга катта футболга йўлланма берди.
Ҳозирда норвегиялик футболчига “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед” ва “ПСЖ” клублари қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда 21 ёшли ҳужумчи клуб миқёсида 11 та ўйин ўтказиб, 14 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ “Бавария” Левандовски ўрнига Ҳоландни сотиб олмоқчилиги ва Криштиану Роналду Манчестердан кетмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







