Ҳамюртимиз халқаро мусобақада учта медални қўлга киритди
Айни кунларда Баҳрайн давлатида ёшлар ўртасида Параосиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун мусобақанинг учинчи кунги баҳслари бўлиб ўтди. Куннинг дастлабки беллашувларида парасузувчимиз Азизбек Бойназаров учинчи медалини қўлга киритди. У S8 классида 100 метрга баттерфляй дастурида иштирок этиб, маррага учинчи бўлиб келди. Шу тариқа 1:18:80 дақиқа натижа қайд этган Бойназаров бу гал бронза медалини ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Азизбек Бойназаров бундан аввал терма жамоамиз ҳисобига 2 та олтин медални келтирган эди. Ҳозирча делегациямиз ҳисобида 4 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медали мавжуд.








